"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди
18 сен 15:59
Янгиликлар
"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди
"Ливерпуль" Чемпионлар Лигасининг биринчи турида ўз майдонида "Атлетико"ни мағлуб этди (3:2).
Мерсисайдликларнинг бошланғич таркибида бирорта ҳам инглиз футболчиси йўқ эди. Бу "Ливерпуль" учун еврокубок доирасидаги 418 та ўйинида биринчи марта содир бўлди.

Бундан ташқари, 4 нафар нидерландиялик футболчи асосий таркибдан жой олди – 2003 йилдан бери нидерландиялик бўлмаган жамоада Чемпионлар Лигасида бундай ҳолат илк бор учради, охирги марта "Барселона"да Клюйверт, Овермарс, Райцигер ва де Бур дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда биргаликда ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар