UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  6 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил Янгиликлар

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил

Испания терма жамоаси агар Исроил 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этса, турнирдаги иштирокидан бош тортмоқчи.

Бу ҳақда Конгрессдаги Социалистик гуруҳ вакили Патчи Лопес маълум қилди.

Испания ҳукуматининг позицияси Исроилнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши бўйича давом этаётган баҳс-мунозаралар фонида пайдо бўлди. Конгрессдаги матбуот анжуманида Лопес спорт ташкилотларини Исроил вакилларини мусобақалардан четлаштиришга чақирди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) низомлари ҳукуматнинг миллий федерациялар ишларига аралашишини тақиқлайди.

Испания терма жамоаси айни дамда Туркия ва Болгарияни мағлуб этиб, икки ўйиндан сўнг олти очко билан саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Исроил ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида бешта ўйиндан сўнг тўққиз очкога эга бўлиб, Италия билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Исроил ўз майдонида Италияга 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аввалроқ Испания томони Евровидение-2026 танловида Исроил иштирок этса, унда қатнашмаслигини эълон қилганди. Испания ҳукуматининг позицияси шундан иборатки, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Исроил ва унинг вакиллари барча спорт ва маданий тадбирлардан четлатилган бўлиши керак.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика