"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди

Alisher Ostonov
18 сен 2025, 18:18
"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди.

Forza Juventus нашрининг инсайдер Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, суҳбат ёзги трансферлар ойнаси бошида бўлиб ўтган.

Италияликлар бу таклифни клуб ичида муҳокама қилган ҳолда рад этди.

Эндрик ўтган мавсум "Реал" сафида Ла Лигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди. Жорий мавсумда 19 ёшли ҳужумчи сонидан олган жароҳати туфайли ҳали ўйнамади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/ForzaJuveEN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›