UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  10 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

Хорхе Фоссати: "Қатарнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Қатарнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман"

Хорхе Фоссати Қатар терма жамоасига бош мураббийи этиб тайинланганидан кейин биринчи матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар бермоқда Қатар ФА расмий сайти.

"Қатар терма жамоаси футболчиларига ишонганим учун бош мураббий бўлишга розилик бердим. Охирги икки ўйинда қониқарсиз натижалар қайд этилди. Бироқ саралашда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жуда қийин бўлишини биламан, бироқ мен оптимистик руҳдаман. Қайтараман, Қатарнинг имкониятларига ишонаман. Миллий терма жамоага қайтганимдан хурсандман", - дейди Фоссати.

Уругвайлик ушбу мураббий 2007-2008 йилларда ҳам Қатар терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Бироқ соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ишдан кетганди.

Фоссати "Ал Садд" клуби билан 2011 йил ОЧЛ ғолиби бўлди ва Қатар чемпионига айланди. Ўтган йил "Ар Райян"да иш бошлаганди.



"Ар Райян" ва унинг мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Бу жамоа ҳам, "Ал Садд" ҳам юрагимда қолади. Бу клубларда фантастик даврни бошдан кечирдим. Янги мавсумда иккала клубга ҳам омад тилайман", - дейди Фоссати.

"Кейинги икки ўйин қийин ва муҳим эканини биламан. Масъулиятни ўз бўйнимга олдимми демак мен Қатарнинг Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман. Биз буни амалга ошира оламиз. Жуда ва жуда қийин бўлишини билиб турибман. Футболчилар ўзларини кўрсатишлари учун бор кучимни ишга соламан", - дейди уругувайлик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Қатар гуруҳда дастлабки икки турдан сўнг 0 очко билан охирги поғонада бормоқда. Жамоа 6 октябрь куни Жанубий Корея, 11 октябрь куни Сурияга қарши ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика