UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  4 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  3 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман" Янгиликлар

Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"

Хорватия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Марижан Будимир U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Қуръадан кейинги айтган гапимда тураман. Ўзбекистон катта ном бўлмаслиги мумкин, лекин улар жуда кучли жамоа, у ерда футбол ривожланиб бормоқда. Уларнинг миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, U-17 жамоаси эса амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Икки йил олдин улар чорак финалга чиқишган, Англияни мағлуб этишган ва фақат бўлажак финалчи Францияга ютқазишган. Улар чиндан ҳам жуда кучли жамоа. Буни нима учун айтаяпман? Қўрққанимдан эмас, балки уларга бўлган ҳурмат юзасидан айтяпман. Бироқ бизнинг ўз ўйин услубимиз бор. Уларга қарши тайёргарлик кўрдик. Биз уларга қарши яхши тайёрландик – улар жуда тўғри ва вертикал ўйнайдиган жамоа.

Ўзбекистонда осиёликлар, хусусан, японлар ёки корейсларга хос чаққонлик ва тезкорлик борлигини айтган бўлардим, шу билан бирга славянча ижодкорлик ҳам сезилади. Биз бу кунларда жуда жиддий тайёргарлик кўрдик, уларнинг ўйинини тўхтатиш йўлларини ҳам кўриб чиқдик. Ўйлайманки, йигитлар барча сценарийларга тайёр бўлади. Муҳими – ўз ўйинимизни кўрсатиш ва гуруҳ босқичида кўрсатган футболни такрорлаш. Қўлимиздан келганини қиламиз ва умид қиламанки, охирида хурсанд бўламиз", – деди 45 ёшли мутахассис.

Аввалроқ мураббий ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслигини таъкидлаганди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
15 ноя 16:33:43
TOMJIQ_OLOT
Бугун амалдаги Осиё чемпиони ғалаба қозонади! Олға Ўзбекистон! Олға азаматлар!
+2   
15 ноя 18:29:47
Abdusalom Mirzayev
Японча ва карисча тезкорлик, слвянча ижодкорлик экан, ўзбекча-туркийча ҳеч нарсамиз йўқми?
+2   
15 ноя 18:19:33
Xojakbar Xaitov
Бугун асосий уйинчимиз серсенбоев тушади
+2   
15 ноя 16:38:34
Otabek Sidikov
Улар хам билишади Узбекистоннинг Кучини ва шунга яраша таерланишган .Кучлар тенг .Худо хохласа яхши футбол курамиз .Ва охирида жамоамиз галабасини тантана киламиз иншоллох
+1   
15 ноя 18:06:39
Адхамжон Низамов
Хорватияни олдин хам ютганмиз,бугун хам ютамиз.Иншаалох.Олга,"Ок бурилар."Сизлар энг кучлиги ва булажак жахон чемпионларсизлар,худо хохласа.
+1   
15 ноя 18:05:01
BXZ BXZ
Жанг бу́лади хакийкий футбол жанггини ку́рамиз Аллахим у́зи ку́лласин бизни футболчиларни омад ва галаба биз тарафда бу́лсин . Хаммамиз бир биримизни галаба билан табриклаш насиб этсин ИншаАллах амин .
   
16 ноя 08:40:46
Abdulaziz Xamroyev
Juda toʻgʻri gaplani etkan yapon va koreyslaga oxwaga chaqqonli tezkorli.bor faqat wu ruxy tomonlama zaifli.sezlvotfi irodani kucaytrw kere.ruxyat bn Irlandiya bn oyndayam boʻlgandi ruxyat bn muamo
   
15 ноя 20:29:28
safo78
ЭНГ асосийси қанотларни маҳкам ушласак ҳаммаси жойида бўлади ва стандартларни
   
15 ноя 20:04:05
Bu shunchaki o'yin
Juda yaxshi tayyorgarlik ko'rgansizlar. Xorvatiya futbolda katta nomga ega. Qo'rqmaysanlar va oxirida mag'lub bulasanlar
   
15 ноя 19:38:37
Donvito Korleone
Qarayotganing bilinib turipti
   
15 ноя 19:06:58
Азим Исмаилов
Уйиндан олдинги ракибни хурмат килиш лекин биз бунга хаволаниб кетмасдан янаям тезрок уйнамасак заменага чикадиган Футболчилар узини курсатмаса жуда кийин булади лекин биз футболчиларимизга ишонамиз Кечаги уйинни такрорини курмокчимиз олга Узбекистон факат ва факат олга Узбекистон
   
15 ноя 18:57:54
Фарход
Хурмат учун минатдорчилик билдирамиз ! Секин- аста Европа командалари УЗБЕКИСТОН Терма жамоалари БИЛАН ХИСОБЛАШАДИГАН БУЛИШИЯПТИ. Респект. Ин Шаа Аллох бугун усмирларимиздан факат ва факат ГАЛАБА кутамиз : Б.Р.Р. Аллохни узи кулласин Омад ёр булсин йигитларимизга ОМИН. РАХМАТ ХАММАГА
   
15 ноя 16:33:09
Андижан
Тренер ту́гри гапирган Номи чикмаган бу́лсада кучли жамоа деб Хорватия хам тезкор жисмонан кучли каманда бу у́йинда кайси тренер ту́гри тактика ку́йса у́ша каманда голиб
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика