UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  2 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  43 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  13 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  8 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  21 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  20 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   65 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  8 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  80 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади Янгиликлар

Хоразм вилояти биринчилиги. 1-гуруҳ ҳам биринчи даврани якунлади

Бир неча кун аввал Хоразм вилояти биринчилигининг 2-гуруҳ жамоаларининг биринчи давра якуни бўйича натижаларини эътиборингизга ҳавола этгандик.
Ниҳоят, 1-гуруҳ жамоалари ҳам дастлабки даврани поёнига етказишди. Айтиш жоизки, ушбу гуруҳда етти жамоа иштирок этяпти. Бу ерда 13 очкодан жамғарган “УрДУ” ва “Наврўз” жамоалари пешқадамлик қилишмоқда. Келаси йили бўлиб ўтадиган республика мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасига тайёргарлик кўраётган “Умид ниҳоллари-2015” жамоаси ҳозирча биронта очко жамғармаган.

Аслида, мазкур жамоанинг 2-лига мусобақасида қатнаштиришдан асосий мақсад, хоразмлик ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини оширишга қаратилган. “Умид ниҳоллари-2015”га воҳанинг таниқли мураббийларидан бири Вали Султонов устозлик қилаётир. Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм вилояти терма жамоаси айнан бу мураббий бошчилигида 2003 йили ташкил этилган “Умид ниҳоллари”  спорт ўйинининг финал босқичида футбол турнири ғолиби бўлганди.

4-тур
“Боғот” (Боғот тумани) - “УрДУ” (Урганч шаҳри) – 1:0,   
“Намуна” (Урганч шаҳри)  - “Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) – 1:3,   
“Умид ниҳоллари-2015” (Урганч шаҳри) - Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) – 1:8,   
“Наврўз” (Янгиариқ тумани) жамоаси бу турда дам олди.
             
5-тур
“УрДУ”– “Наврўз” – 3:0,
“Урганч ОЗК-2”– “Боғот”– 2:2,
Урганч ОЗК-1” -  “Намуна”– 4:1,
“Умид ниҳоллари-2015” жамоаси бу турда дам олди.
   
6-тур
“Наврўз”– “Урганч ОЗК-2”– 2:1,
“Боғот”– Урганч ОЗК-1”– 1:1,
“Намуна”– “Умид ниҳоллари-2015”– 3:2,
“УрДУ” жамоаси бу турда дам олди.
   
7-тур
“Урганч ОЗК-2”–  “УрДУ”– 2:2,
“Умид ниҳоллари-2015”– “Боғот”– 0:3,
Урганч ОЗК-1”–“Наврўз”– 3:3,
“Намуна” жамоаси бу турда дам олди.
   
Биринчи даврадан кейинги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1. УрДУ

6

4

1

1

26-5

13

2. Наврўз

6

4

1

1

18-12

13

3. Урганч ОЗК-2

6

2

3

1

16-9

9

4. Урганч ОЗК-1

6

2

3

1

19-13

9

5. Боғот

6

2

2

2

12-12

8

6. Намуна

6

2

0

4

11-28

6

7. Умид ниҳ.-2015

6

0

0

6

6-29

0


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика