Пол Паркер: "Де Хеа қайтмаса керак"

Mirjalol Normatov
31 авг 2025, 15:52
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Паркернинг фикрига кўра, Давид де Хеа манкунианликлар сафига қайтмайди.

Клуб дарвозабонларининг ишончсиз ўйинлари сабабли олдинроқ испаниялик кипернинг МЮга қайтиши борасида миш-мишлар тарқалганди.

"Бунга ишонмайман. Энди унинг ўзи ҳам ўша пайтдаги ҳолатига қайта олмайди. Энди буни синаб кўрмаган ҳам яхшироқ", - деди Паркер.

Де Хеа бунга қадар 2011-2023 йиллар давомида "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги мавсумларда у "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal