"Қайрат": "Реал" билан ўйин учун чипталар сотувга чиқарилмаган ва нархлар тасдиқланмаган"

Mirjalol Normatov
31 авг 2025, 17:16
"Қайрат" матбуот хизмати мухлисларга мурожаат билан чиқди.

Унга кўра ЕЧЛ доирасида 30 сентябрь куни бўладиган "Қайрат" - "Реал" учрашувининг чипталари ҳали сотувга чиқарилмаган.

"Ижтимоий тармоқлар орқали УЕФА ЕЧЛ доирасида "Қайрат" - "Реал" баҳси учун чипталарнинг сотувга чиқарилгани борасидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу борадаги расмий маълумотни фақатгина "Қайрат" расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

Ҳозирча чипталар қачон ва қанчага сотилиши тасдиқланганича йўқ. Мухлисларга бошқа манбаларга ишонмасликни сўраб қоламиз", - деб ёзилади дейилади расмий маълумотда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/f.c.kairat