Фоден бугун ўйнамайди
31 авг 14:50
Янгиликлар
Фоден бугун ўйнамайди
Бугун АПЛнинг 3-турида "Манчестер Сити" сафарда "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради.
"Шаҳарликлар" футболчиси Фил Фоден жароҳати сабабли бугунги учрашувда иштирок эта олмайди.
У тўпиғидан жароҳат олган. Фоден эртароқ тикланиши кутилганди. Аммо унинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.
Фоден ушбу мавсумда АПЛда фақатгина бир ўйинда - "Тоттенхэм"га (0:2) қарши баҳсда 15 дақиқагина ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар