

“Манчестер Сити” футбол клуби 2026 йил 1 октябрь куни клуб Англия Премьер-лигаси Интизом комиссияси қарори устидан кенг қамровли апелляция берганини тасдиқлайди. Клуб комиссия хулосасида қонунчилик, тамойиллар ва фактлар соҳасида яққол жиддий хатоликларга йўл қўйилганига ҳамда у кўплаб жиҳатларда асоссиз эканига қатъий ишонади.
Клуб Премьер-лига томонидан илгари сурилган айбловларда беайб бўлиб, ушбу ишга доир барча позицияларимизни қўллаб-қувватловчи кенг кўламли рад этиб бўлмас далиллар базаси мавжуд. Биз бундан кейин ҳам тегишли ҳуқуқий тартиб-қоидаларга риоя қилишда давом этамиз. Барча суд жараёнлари якунланмагунча, кейинчалик қўшимча изоҳ бериш имкониятимиз чекланган", – дейилади клуб сайтидаги баёнотда.
Аввалроқ Англия Премьер-лигаси "Манчестер Сити"ни лиганинг молиявий меъёрларини бузганликда ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбдор деб топганди. Клуб айбловларга рози эмаслигини билдирди ва ўз позициясини тегишли инстанцияларда ҳимоя қилиш ниятида эканини маълум қилди. Ушбу қарорнинг эҳтимолий оқибатлари ҳозирча эълон қилинмаган, аммо ОАВ хабарларига кўра, клуб чемпионлик совринларидан маҳрум қилиниши хавфи остида қолиши мумкин.
2008 йилдан бери "Манчестер Сити" БААнинг "Abu Dhabi United Group" компанияси бошқаруви остида фаолият юритмоқда. Шу давр ичида клуб 8 марта Премьер-лига чемпионлигини, 4 марта Англия Кубогини ва 7 марта Лига Кубогини қўлга киритди, шунингдек, 2022/2023 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида зафар қучди.



