Жейми Вардининг навбатдаги жамоаси маълум!

Mirjalol Normatov
31 авг 2025
Жейми Варди яқин вақтларда "Кремонезе" футболчисига айланади.

38 ёшли форвард ўтган мавсум якунларидан кейин "Лестер"ни эркин агент сифатида тарк этганди. Англиялик футболчи Италия клубига ўтишга розилик билдирган.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, томонлар 1+1 кўринишидаги шартнома имзолайди. Яқин вақтларда Варди янги жамоаси билан келишувни расмийлаштириш учун Миланга учиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano