39 ёшли Жейми Варди Англияга қайтди

7 сен 2026, 01:04
"Лестер" сафида Англия чемпиони бўлган Жейми Варди ватанига қайтди.

39 ёшли ҳужумчи "Бёрнли" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Чемпионшип клуби матбуот хизмати расман хабар берди. Ҳужумчи билан шартнома бир мавсумга мўлжалланган.

"Энди "Бёрнли"да эканимдан жуда хурсандман. Бу клубнинг бой футбол тарихи ва иштиёқли мухлислари бор, улар ўзлари ва шаҳрини ҳимоя қиладиган жамоага муносиб. Мен майдонга тушишни ва жамоанинг тўғри йўналишда ҳаракатланишига ёрдам беришни интиқлик билан кутяпман”, — деди Варди.

Беш турдан сўнг ўтган мавсум якунига кўра Англия Премер-лигасидан тушиб кетган жамоа икки очко билан Чемпионшип жадвалида охирги, 24-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: burnleyfootballclub.com