"Эвертон" Вардига оғиз солди

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 16:02
"Эвертон" ҳужумчи Жейми Варди билан шартнома имзолашдан манфаатдор, дея хабар бермоқда “The Sun”.

Манба маълумотларига кўра, 39 ёшли инглиз футболчиси "ирислар" ёзги трансфер ойнасида янги ҳужумчи топа олмаганидан кейин улар учун керакли вариантга айланган. Айни пайтда "Эвертон" ихтиёрида бор-йўғи 18 нафар майдон ўйинчиси қолган.

Вардининг аввалги клуби "Кремонезе" бўлганди. 2025/26 йилги мавсумда форвард 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Италия клуби билан келишув муддати якунлангач, Варди эркин агентга айланди.

Аввалроқ Вардига "Сан-Паулу", "Рексем" ва "Вест Хэм" клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Transfermarkt "Лестер" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›