

Суперлига, 21-тур
“Нефтчи” – “Сурхон” 2:1
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Владимир Йовович 12, - 1:0 (Алишер Одилов). Стипе Перица 31 пенальти, - 2:0. Камрон Юсупов 47, - 2:1.
Голга айланмаган пенальти: Стипе Перица 64 (дарвозабон).
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов (20.Анваржон Ғофуров, 90+3), 8.Владимир Йовович (9.Хуршид Ғиёсов, 45+1), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 65), 22.Алишер Одилов (71.Билолхон Тошмирзаев, 65), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Куао, 77.Ратиньо
Захира: 45.Акбар Тўраев, 19.Азизбек Эримбетов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 27.Нурбек Сарсенбаев, 30.Рустамбек Фомин,.
"Сурхон": 86.Даврон Мерганов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев (70.Фарҳодбек Солиҳжонов, 81), 11.Ричард Фрайдей (10.Суннатулла Абдуллажонов, 68), 14.Тоҳиржон Ашурбоев, 17.Сарвар Абдуҳамидов (23.Камронбек Юсупов, 46), 18.Беҳруз Ўктамов (39.Мирмақсуд Мирусмонов, 46) (19.Фарруҳжон Қодиров, 90+2), 21.Торнике Дзебниаури, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 66.Беҳруз Шайдулов,
Захира: 25.Отабек Боймуродов, 27.Муҳаммадали Мусахонов, 31.Камронбек Эргашев, 32.Бобуржон Раҳимжонов, .
Огоҳлантиришлар: Н.Абдуғаниев 24, Б.Шамсиев 28, Б.Шукуруллаев 45+1,
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+4. Ўйин тугади. “Нефтчи“ - “Сурхон“ 2:1
90+3. Ўзгариш. “Нефтчи“. Исмоилов ўрнига Ғофуров тушди
90+2. Ўзгариш. “Сурхон“. Мирусмонов ўрнига Қодиров тушди
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
84. УХХХ! Аброр Исмоиловнинг узатмасини Мерганов қайтарди!
81. Ўзгариш. “Сурхон“. Шербўтаев ўрнига Солиҳжонов тушди
80. ЗАРБАА! Камрон Юсуповнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!
72. УХХХ! Тошмирзаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, Мерганов тўпни қайтарди!
70. ЗАРБА! Тошмирзаевнинг зарбаси йўлига Шамсиев тўғаноқ бўлди!
68. Ўзгариш. “Сурхон“. Фрайдей ўрнига Абдуллажонов тушди
65. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Перица ва Одилов ўрнига Марушич ва Тошмирзаев
64. НОАНИҚ ПЕНАЛЬТИ! Перицанинг зарбасидан кейин Мерганов оёқлари билан тўпни қайтарди!
59. VAR текширмоқда…
58. ПЕНАЛЬТИ! Яна “Сурхон“ дарвозаси томон, Мерганов Перицани йиқитди
55. УХХХ! Мерганов тўпни қайтариш учун жарима майдонини тарк этди, Ратиньо узоқ масофадан гол уришига бироз аниқлик етишмади
51. ЗАРБА! Шербўтаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ботирали қайтарди!
47. ГОЛ! КАМРОН ЮСУПОВ! 2:1. Ботирали Эргашевдан қўпол хато ва Юсупов гол урди!
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгаришлар. “Сурхон“. Абдуҳамидов ва Ўктамов ўрнига Мирусмонов ва Юсупов тушди
45+5. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 2:0
45+3. Ғиёсов жарима тўпини амалга оширди, Мерганов тўпни қайтарди, Ғиёсовнинг такрорий зарбаси ноаниқ кетди
45+1. Огоҳлантириш. “Сурхон“. Беҳруз Шукуруллаев
45+1. Ўзгариш. “Нефтчи“. Жароҳат олган Йовович ўрнига Хуршид Ғиёсов тушди
45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди
38. Зарба! Куаонинг узатмасидан кейин Сайфиев зарба берди, ноаниқ
35. УХХ! Ричард Фрайдейнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
31. ГОЛ! СТИПЕ ПЕРИЦА 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 2:0.
28. Огоҳлантириш. “Сурхон“. Беҳзод Шамсиев
27. ПЕНАЛЬТИ! “Сурхон“ дарвозаси томон. Тўп Шамсиевнинг қўлига тегди
24. Огоҳлантириш. “Нефтчи“. Нурмуҳаммад Абдуғаниев
16. ЗАРБААА! Алибоевдан жарима тўпидан кучли ва аниқ зарбани Мерганов қайтарди, қайтган тўпни Перица дарвозага йўллади, қанот ҳакам офсайдни кўрсатди, гол инобатга олинмади
13. ЗАРБА! Одиловнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Мерганов дарвозага кетаётган тўпни қайтарди!
12. ГОЛ! ВЛАДИМИР ЙОВОВИЧ! Одиловдан тўпни қабул қилиб олган Йовович жарима майдонига кириб зарба берди ва гол урди - 1:0.
9. УХХХХ! Фрайдей рақиб жарима майдонига кириб бориб Эргашев билан тўқнашиб кетди, шифокорлар иккала футболчига ёрдам беришмоқда
8. Зарба! Дзебниаури йиқитилди, Ўктамовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!
4. ЗАРБА! “Сурхон“нинг ҳужуми, Достонбек Турсуновнинг зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни қайтарди, Сайфиев тўпни узоқлаштирди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



