Морган "Арсенал"нинг АПЛда 2-ўринни эгаллаб тургани ҳақида: "Йўқ, биз биринчимиз. "Сити" мавсум охирига бориб жадвал тубига қулайди"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 01:53
Телебошловчи ва "Арсенал" мухлиси Пирс Морган аслида Лондон клуби Премьер-лигада пешқадамлик қилаётганини таъкидлади.

Микель Артета жамоаси АПЛнинг 8-турида "Эвертон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва "Астон Вилла"га имкониятни бой берган (1:2) "Манчестер Сити" билан очколар бўйича тенглашиб олди. "Тўпчилар" фақат тўплар нисбатига кўра "шаҳарликлар"дан ортда қолмоқда.

Морган "Арсенал" дастлабки саккиз турдан сўнг ўтган мавсумдагига қараганда кўпроқ очко тўплагани, бироқ бир йил олдин пешқадам бўлгани ҳолда ҳозир иккинчи поғонада бораётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Йўқ, биз биринчимиз. "Сити" мавсум охирига келиб жадвалнинг пастки қисмида пайдо бўлади ва лигани тарк этади", — деб ёзди журналист.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛнинг мустақил комиссияси "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларни 114 марта бузганликда айбдор деб топган эди — клуб мазкур қарорга норозилик билдириб, апелляция берган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/piersmorgan