

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи португалиялик ҳужумчига шундай таъриф берган эди: "У энг буюк ўйинчи, аммо сўнгги 7-8 йил ичида аввалги даражасида ўйнай олмаяпти. "Ювентус" давридан бери барчаси амалда якунига етди".
"Роналду "Реал"дан кетганидан сўнг 330 дан ортиқ гол урди. У "Ювентус"да жуда муваффақиятли ҳаракат қилди, бир нечта чемпионликларни қўлга киритди ва ҳоказо. Ўйлашимча, тен Хагнинг бу гаплари ҳасадга тўла, чунки Роналду ҳам уни танқид қилган эди.
Тен Хаг яшираётган нарса шуки, у Роналдуни клубдан сиқиб чиқарганидан кейин ҳам бир муддат "Юнайтед"ни бошқаришда давом этди ва барибир муваффақиятга эриша олмади. Германиядаги янги жамоасида эса у бор-йўғи 60 кун ишлади. Фикримча, тен Хаг жуда катта муваффақиятсизликка учради.
"Юнайтед"дан кетишидан олдинги сўнгги мавсумда Роналду Премьер-лигада 18 та ва ЧЛда 6 та гол урганди. Тасаввур қиляпсизми, "Юнайтед" ҳозир шундай статистикага эга ҳужумчиси бўлишини қанчалик хоҳлаган бўларди? Ўйлашимча, Роналду "Юнайтед"да яна икки-уч йил тўп тепиб, кўплаб голлар уриши мумкин эди.
Агар у ерда тўғри мураббий бўлганида, бу жуда ажойиб қайтиш бўларди. Лекин ундай бўлмади — у ерда Роналдуни ҳурмат қилмайдиган, худди ҳозирги Португалия терма жамоаси устози каби унга ахлатдек муносабатда бўлган йигит бор эди. Бу одамлар Роналду ҳисобига ўзларини кўрсатишга уринишяпти.
Криштианудан бу ҳақда нима деб ўйлашини сўраганимда, унинг айтган ягона гапи — тен Хаг муҳокама қилишга ҳам арзимайди, деганди", — дея кулги билан гапириб берди Морган.



