Суперлига. "Пахтакор" Олмалиқда ишончли ғалабага эришди, Айман Ҳуссайн дебют голини урди

Sherzod Nurmatov
9 сен 2026, 20:28
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган учрашув поёнига етди.

Суперлига

21-тур

ОКМК – “Пахтакор” 1:3

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:30

Голлар: Гиорги Папава (Аҳмадулло Муқумжонов) 81’ – Айман Ҳуссайн (Дилшод Саитов) 4’, Иброҳим Ибрагимов (Айман Ҳуссайн) 24’, Достонбек Ҳамдамов (Абдурауф Бўриев) 64’

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Санжар Аҳмадов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Бекзод Арипов

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 4.Миржамол Қосимов (11.Али Абдураҳмонов, 66), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Ахмадалиев, 9.Азиз Холмуродов (27.Урош Койич, 66), 10.Асадбек Собиржонов (77.Иван Пешич, 81), 17.Нодир Абдураззоқов (21.Хазратжон Турсунқулов, 76), 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 88.Сияваш Ҳақназарий (28.Арихиро Сентоку, 66).

Захира: 1.Муҳаммад Убайдуллаев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 22.Саидафзалхон Ахроров, 44.Аброр Каримов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (34.Шерзод Насруллаев, 69), 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (13.Муҳаммадали Дилшодбеков, 90+2), 29.Айман Ҳуссайн (26.Даврон Тўлаганов, 78), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Сардор Мирқобилов, 16.Миразиз Абдукаримов, 33.Қуванишбек Сайдалиев, 44.Диёр Эрманов, 50.Фламарион.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Тоиров (33), Иброҳим Ибрагимов (39), Сардор Собирхўжаев (74).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. “Пахтакор”да алмаштириш: Собирхўжаев ўрнига Дилшодбеков тушди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

88. Қувватов ва Койич ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди. Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилди.

85. Гол ҳисобга олинди. Давом этамиз.

83. Гол VAR орқали текшириб чиқилмоқда.

81. ГОЛ! Муқумжоновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Папава боши билан дарвозага йўналтирди — 1:3!

81. ОКМКда алмаштириш: Собиржонов ўрнига Пешич ўйинни давом эттиради.

78. “Пахтакор”да алмаштириш: Ҳуссайн ўрнига Тўлаганов майдонга тушди.

78. Ууух! Насруллаевнинг қулай пасидан кейин Ҳуссайн тўпга улгурмади, акс ҳолда бўш дарвоза ишғол қилинарди.

76. ОКМКда ўзгариш: Абдураззоқов ўрнига Турсунқулов тушди.

75. Башар Ресан катта тезликда олдинга ўтиб, жарима майдончаси ичига кириб борди ва йиқилди. Рефери ҳеч нарса йўқлигини маълум қилди.

74. Собирхўжаев Сентокуни очиқчасига йиқитди ва огоҳлантирилди.

72. Таҳсин жарима майдончаси ичида шеригига пас беришга уринди, сўнгра тўп Муқумжоновга тегиб майдондан чиқиб кетди. Меҳмонлар ҳимоячиси тўп қўлга текканини иддао қилмоқда.

69. “Пахтакор”да алмаштириш: Ҳамдамов ўрнига Насруллаев баҳсни давом эттиради.

68. Зарба! Ҳамдамовнинг зарбаси рикошет орқали Абдунабиевнинг қўлларига бориб тушди.

66. ОКМКда 3 та ўзгариш: Ҳақназарий ўрнига Сентоку, Холмуродов ўрнига Койич, Қосимов ўрнига Абдураҳмонов туширилди.

64. ГОЛ! Бўриевнинг ерлатиб йўллаган зарбасидан кейин тўп Ҳамдамовга келиб тушди, вингер уни чап оёқда ўнг бурчакка йўналтирди — 0:3!

60. Папава Абдураззоқов томонидан келган пасни дарвозага буриб юбора олмади.

58. Ууух! Муқумжоновнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Холмуродов боши билан дарвозага аниқ йўналтира олмади. Қандай вазият!

57. Зарбааа! Абдураззоқовнинг ерлатиб берган пасидан сўнг Қосимов кучли, аммо ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

54. Ууух! Муқумжоновнинг узатмасидан кейин Ҳақназарий бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

52. Зарба! Муқумжоновнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Холмуродов боши билан дарвозага буришга уринди, ноаниқ.

50. Зарбааа! Холмуродов ерлатиб кучли зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

47. Қосимов ортдан туриб Собирхўжаевга нисбатан қоидани жиддий тарзда бузди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 0:2. Танаффус!

45+5. Ууух! Абдураззоқовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Холмуродов бош билан зарба берди, ноаниқ.

45+3. Қосимовнинг пасидан кейин Аҳмадалиев тўпга эга чиқди ва Саитов тўсиғига учради.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

43. Заид Таҳсин тўпни тепганидан кейин Ҳақназарий унинг оёғини босиб олди, ҳакам айбдорни оғзаки огоҳлантирди.

42. ОКМК тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста олдинга бормоқда.

39. Ибрагимов тўпга интилиш чоғида уни эгаллаб олган Абдунабиевни тепиб юборди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

36. Саитов Аҳмадалиевга нисбатан қўполлик ишлатди.

34. Холмуродовнинг пасидан кейин Абдураззоқов қулай нуқтадан кучсиз зарба берди, Қувватов қийинчиликсиз тўпга эга чиқди.

33. Тоиров майдон марказида Ҳуссайнга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.

31. Зарбаа! Собирхўжаевнинг пасидан кейин Ресан кучли зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ.

31. Холмуродов тўпни олиб қўйиш илинжида Собирхўжаевга нисбатан қоидани бузди.

28. Зарбааа! Қосимовнинг бурчак зарбасидан оширган тўпини Ўлмасалиев боши билан дарвозага йўналтирди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди.

28. Ууух! Абдураззоқовнинг зарбасидан кейин Таҳсин жамоаси жонига ора кирди, тўп дарвоза томон кетаётганди.

24. ГОЛ! Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган тривела услубидаги узатмасидан кейин Айман Ҳуссайн боши билан Ибрагимовга пас берди, ўз ўрнида ярим ҳимоячи ҳам боши билан дарвозани ишғол қилди — 0:2!

22. Гол офсайд туфайли бекор қилинди.

19. Гол VAR орқали текширилмоқда. Гол билан боғлиқ вазиятда қатнашган футболчилардан бири офсайдда қолган бўлиши мумкин.

17. ГОЛ! Қосимовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Собиржонов бош билан дарвозага йўналтирди, уни Қувватов қайтарди, қайтган тўпни Папава дарвозага киритди — 1:1!

17. Бўриев чап қанотда Холмуродовга нисбатан қоидани бузди, мезбонларда стандарт.

15. Қосимов тўпни жарима майдончаси ичига ошириб бермоқчи бўлди, бироқ Ҳамдамов бунга тўсқинлик қилди.

13. Ҳамдамовдан пас қабул қилиб олган Ҳуссайн жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам ҳеч нарса йўқлигини маълум қилди.

12. Қувватовга ёрдам кўрсатилди. Давом этамиз.

11. Қувватов бироз оёғини тортиб олди ва захира ўриндиғига ишора қилиб, шифокорларни чақирди.

9. Ҳуссайннинг пасидан сўнг Ҳамдамов тўпни қабул қилишда бироз хато қилди, натижада тўп майдондан чиқиб кетди.

8. Зарба! Қосимов бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозага зарба берди, Қувватов тўпни уриб юборди.

7. Ууух! Ҳақназарий чап қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба берди, Қувватов ўз ўрнида!

7. Саитовнинг “аут”дан отган тўпини Тоиров майдон ташқарисига тепиб юборди.

4. ГОЛ! Дилшод Саитовнинг узун пасидан кейин Айман Ҳуссайн дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва ерлатиб пастки бурчакни пойлаб, Суперлигадаги дебют голини урди.

3. Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов илиб олди.

1. Учрашувга старт берилди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›