UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  0 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  5 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  100 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади Янгиликлар

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика