Хитойнинг Тринидад ва Тобаго ҳамда Қозоғистонга қарши ўйинлар учун таркиби маълум
24 май 2016 10:22
Янгиликлар
Хитойнинг Тринидад ва Тобаго ҳамда Қозоғистонга қарши ўйинлар учун таркиби маълум
Ундан биргина легионер ўрин олган. “Витесс” ҳужумчиси Жанг Юнинг терма жамоада дебютини нишонлаш имкониятига эга. Қолган футболчиларнинг аксарияти “Эвергранд”, “Шандон Луненг”, “Шанхай СИПГ” ва “Жиангсу Шунинг” жамоалари аъзоларидир.
Хитой ҳар икки ўртоқлик учрашувини ўз майдонида ўтказади. Тринидад 3 июнь куни меҳмон бўлса, 7 июнда Қозоғистон Хитойга қарши баҳсда ўз имкониятини намойиш этишга интилади. Терма жамоани янада ривожлантириш йўлида Хитойда 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Бу тайёргарлик, кучли рақибларга қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш ва бошқа нарсаларга сарфланади.
Дарвозабонлар: Зенг Ченг "Эвергранд", Ванг Далей "Шандон Луненг", Ян Жунлинг "Шанхай СИПГ"
Ҳимоячилар: Фенг Ксиаотинг "Эвергранд", Жанг Линпенг "Эвергранд", Рен Ханг "Жиангсу Шунинг", Жанг Ченг Донг "Пекин Гуан", Ли Ксюэпенг "Эвергранд", Ли Анг "Жиангсу Шунинг", Жао Мингжиан "Шандон Луненг", Ши Ке "Шанхай СИПГ", Ванг Тонг "Шандон Луненг", Динг Хаифенг "Хебей"
Ярим ҳимоячилар: Ю Хаи "Шанхай СИПГ", Хао Жунмин "Шандон Луненг", Ю Ханчао "Эвергранд", Ронг Хао "Эвергранд", Ву Ксю "Жиангсу Шунинг", Ву Леи "Шанхай СИПГ", Хуанг Бовен "Эвергранд", Жианг Нинг "Хебей", Кай Хуиканг "Шанхай СИПГ", Ху Рентиан "Тианжин Теда"
Ҳужумчилар: Гао Лин "Эвергранд", Янг Ксю "Шандон Луненг", Жанг Юнинг "Витесс", Голландия.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасидаги рақиби ҳисобланади.
Фикрлар