Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган
06 окт 2025 12:10
Янгиликлар
Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган
Хабарингиз бор, италиялик "Олтин тўп" соҳиби, ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бошқақувига келиши кутилмоқда.
"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, 52 ёшли мутахассис йилиги 4 млн евро маош олади.
Маълумотларга кўра, бундан авввалроқ Хитой терма жамоаси Каннаварога мураббийлик лавозими учун йилига 500 минг евро таклиф қилган, бироқ Чин ўлкаси собиқ бош мураббийи жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган ва яхшироқ ҳақ тўлайдиган жамоа таклифини қабул қилган.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро терма жамоалар ичида дунёдаги энг юқори маош оладиган тўртинчи мураббийга айланади. Ундан аввалги ўринларда Карло Анчелотти, Томас Тухель ва Юлиан Нагельсман жойлашган.
Аввалроқ Каннаваронинг сўнгги иш жойи – Хорватиянинг "Динамо Загреб" клубидаги маоши йилига 1,5 млн еврони ташкил эьтгани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар
Санга ухшаган кут эмасман. Сан иккита халкни уриштирасан хар доим, козикка утирганини билмай коласан бир кун хар хил никларда ёзиб провакация киганинг учун.