UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  3 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Хеч қачон АПЛда ўйнамаган таниқли футболчилар (ТОП-10) Янгиликлар

Хеч қачон АПЛда ўйнамаган таниқли футболчилар (ТОП-10)

Ушбу футболчилар ўз вақтида дунё юлдузлари ҳисобланганлар. Лекин, буни қарангки, улар дунёнинг энг қизиқарли футбол лигаси ҳисобланган Англия Премьер-Лигасида ўйнамаганлар.

Андреа Пирло. "Маэстро"нинг қандай ўйинчи эканлигини барча билади. У бундай машҳурликка Италиядаги фаолияти орқали эришган. Ёши 37 га бориб қолган футболчини иккиланмай ушбу рўйхатга киритдик. Хар ҳолда фаолияти якунида АПЛ клубларида ўйнаш анча куч талаб этади.


Роберто Карлос. Дунёнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган. Асосий ютуқларини Мадриднинг "Реал" жамоаси билан бирга қўлга киритган.


Пеле. Барча даврларнинг энг кучли футболчиси ҳисобланган Пеле фаолияти давомида фақатгина Бразилиянинг "Сантос" жамоасида, шунингдек, АҚШнинг "Нью-Йорк Космос" жамоаларида ўйнаган.


Луиш Фигу. Ўз вақтида "Спортинг", "Барселона", "Реал", "Интер" каби Европанинг кўзга кўринган жамоаларида ўйнаган. Айниқса, унинг "Барса"дан "Реал"га кўчиб ўтиши жуда катта шов-шувларга сабаб бўлганди.


Кака. Юлдузли онларини "Милан"да ўтказган футболчи Флорентино Переснинг "Реал"ига кўчиб ўтган. Айни пайтда "Орландо Сити"да ўйнаётган футболчи ҳам фаолияти сўнггида Туманли Альбионга ташриф буюрмаса керак


Хави. "Барселона" билан 28 та соврин қўлга киритган Хави айни пайтда кўпчилик қатори фаолияти якунида Осиёда ўйнамоқда. У ушбу машҳурликка фақатгина "Барса" билан эришган. Албатта терма жамоа миқёсидаги натижаларни ҳисобга олмасак :)


Зинедин Зидан. Зизу "Ювентус"дан "Реал"га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтганида дунёнинг энг қиммат трансфери бўлганди. "Қироллик клуби"нинг айни пайтдаги бош мураббийи фаолияти давомида Франция, Италия ва Испания чемпионатларида ўйнаган.


Роналдиньо. "Эл-Классико"ларда "Барса" футболчиси сифатида "Реал" мухлислари олқишини ола билган кам сонли футболчилардан бири.


Роналдо. Бразилиялик оригинал Роналдо ҳам ўзининг ёрқин фаолияти давомида АПЛ клубларида ўйнаб кўрмаган экан.


Марадона. Аргентиналик собиқ футболчи ўз вақтида "Наполи" ва "Барселона" каби номдор жамоаларда ўйнаган. Аммо, футбол афсонаси дея таъкидланадиган Марадона учун ҳам дунёнинг энг қизиқарли чемпионатида ўйнаш армон бўлиб қолган.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика