Хави: "Обамеянг кетганидан афсусдаман"
03 сен 2022 14:12
Янгиликлар
Хави: "Обамеянг кетганидан афсусдаман"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Челси"га ўтган Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида фикр билдирди.
33 ёшли габонлик трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Челси"га ўтди.
"Обамеянг кетганидан жуда афсусдаман, чунки у бизга ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида кўп ёрдам берди. У ажойиб йигит. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. У шахс сифатида хазина эди, ҳар доим табассум қилиб турарди", – деди Хави.
Обамеянг Каталония клубига 2022 йилнинг январида келиб қўшилган эди. У клуб сафида 23 та учрашувда 13 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар