Хамес "Реал"дан кетмайди
19 янв 2020 13:59
Янгиликлар
Хамес "Реал"дан кетмайди
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес қишки трансферлар ойнаси вақтида катта эҳтимол билан жамоани тарк этмайди.
"Marca" хабарига кўра, "қироллик клуби" январь ойида колумбиялик футболчи борасидаги бир неча таклифларга рад жавобини берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум олдидан "Наполи" футболчига жиддий қизиқиш билдирган, бироқ футболчи Мадридда қолишга қарор қилганди.
28 ёшли Родригес ушбу мавсумда "Реал" таркибида 10 ўйинда 1 гол ва 1 ассистентлик қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар