"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин

Sherzod Nurmatov
16 мар 2026, 18:35
Лондон клубида бош мураббий Лиам Росеньор ҳақида жиддий хавотир ортиб бормоқда.

"indykaila News"нинг хабар беришича, бу мутахассис қўл остида "нафақахўрлар" 17 ўйинда 10 та ғалаба, 2 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этди. Лондонликлар охирги икки ўйинда ПСЖ (2:5) ва "Ньюкасл"га (0:1) мағлуб бўлди.

Баъзи "Челси" вакиллари Росеньорни келаси мавсум жамоада қолмаслиги керак деб ҳисоблайди. Шунингдек, лондонликлар ПСЖдан Луис Энрикега таклиф бериш ниятида юрибди.

Ҳозирда "Челси" Премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринда турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: indykaila News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›