Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда

Sherzod Nurmatov
16 мар 2026
"Ливерпуль" ушбу мавсум унчалик ҳам яхши кўринмаяпти.

Якшанба куни жамоа яна мухлисларини асабийлаштирди — "Тоттенхэм"га қарши ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

"Indykaila News"нинг хабар беришича, Стивен Жеррард ҳозир телефон яқинида ўтириб, "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда. Жеррард ҳаммасини ташлаб, мавсум охирига қадар "қизиллар"ни бошқаришга тайёр. Мерсисайдликлар собиқ сардори жамоани қийин вазиятдан чиқаришни истайди.

Стивен Жеррард "Ал Иттифоқ"дан кетганидан бери бир йилдан ортиқ вақтдан бери мураббийлик фаолиятида эмас.

Ҳозирда "Ливерпуль" Англия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринда кетмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: indykaila News