

"Haberler" маълумотларига кўра, клуб нигериялик ҳужумчи учун 80 дан 110 миллион еврогача таклиф тайёрлаб қўйган.
Хабарда айтилишича, Осимхен "қаймоқранглилар"нинг трансфер рўйхатидаги асосий устуворликлардан бири ҳисобланади. Клуб президенти Флорентино Перес бу трансферни ижобий баҳолайди ва ҳужумчини келаси мавсум учун асосий мақсад деб билади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳужумчи "Наполи"дан 75 миллион еврога "Галатасарой"га ўтган ва жамоада асосий шахсга айланган. У ушбу мавсум истанбулликлар таркибида 27 ўйинда 18 та гол урди ва 7 та самарали узатма берди.



