ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади

Aslanov Jasurbek
17 мар 2026
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) бош котиби Виндзор Жон Эрон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасидаги миш-мишларга чек қўйди.

Спорт вазирининг гаплари шунчаки ҳиссиётмиди?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон спорт вазири мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб терма жамоа АҚШдаги мундиалда иштирок этмаслигини айтган эди. Аммо ОФК расмийси бу маълумотни рад этди:

"Эрон терма жамоаси — бизнинг аъзомиз. Биз уларнинг ўйнашини хоҳлаймиз. Бизга маълум бўлишича, Эрон мусобақада иштирок этади.

Ҳозир жуда ҳиссиётларга бой давр, ҳамма турли гапларни гапирмоқда. Аммо якунда уларнинг ўйнаш ёки ўйнамаслигини айнан Эрон футбол федерацияси ҳал қилиши керак. Бугунги кундаги ҳолатга келадиган бўлсак, федерация бизга Жаҳон чемпионатига боришларини маълум қилди", — деди Виндзор Жон.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 турнири 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN