UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Халқаро Пресс-клуб раисининг мухлисларга мурожаати Янгиликлар

Халқаро Пресс-клуб раисининг мухлисларга мурожаати

Хабарингиз бор, 21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади.

Ассалому алайкум!
Ҳурматли футбол ишқибозлари.

Хабарингиз бор, эртага Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйин натижалари қизғин муҳокама қилинмоқда.

Биз футбол шинавандаларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилган ҳолда ва тўпланиб қолган саволларига жавоб бериш учун истисно тариқасида, Сизларнинг бизга кўп минглик мурожаатларингизни инобатга олган ҳолда, навбатдан ташқари матбуот анжуманнини белгиладик.

Лекин, мен бугун ташвишга солаётган баъзи бир фикрлар ҳақида дўст сифатида ўртоқлашмоқчи эдим.

Биринчидан, Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон Футбол Федерацияси 15 июнь куни тарқатган пресс-релизни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия этади. Чунки унда кўп саволларга жавоб бор.

Иккинчидан, Халқаро Пресс-клуб ўз ҳудудида футбол мутассадилари шахсиятини иштрокчилар томонидан тахқирланишига ва хақоратланишига йўл қўймайди. Асосий ниятимиз - футбол оламида бўлаётган турли фикрлар ва миш-мишлар, қарама қарши фикрларга батафсил ойдинлик киритиш.

Учинчидан, йўл қўйилган хатолар, ҳозирги юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тўғри хулоса ва ижобий натижаларга эришишга қаратилган. Зотан, биз мухлисларни кўр кўрона фанатизмдан ҳоли бўлишга чақириб қоламиз.

Тўртинчидан, Биз ютқаздик. Лекин бу мағлубиятнинг ички нафис оламимизни бузувчи ғазабли таҳлилидан кура, Ўзбек футболининг эртанги кунини: 5-10 йилдан кейинги ҳолатини таҳлил килиш ва тавсиялар ишлаб чиқишимиз муҳимроқ.

Халкаро Пресс клуб форматига кўра, биз “сариқ матбуот” учун сенсация яратиш ёки айбдорлар излаш мақсадидан йироқмиз. Аксинча, келажакда ижобий натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги очиқ мулоқот тарафдоримиз. Илтимос, улуғ айём кунлари бир биримизга ҳурматимизни ва одобни сақлайлик.

Шерзодхон Қудратходжаев
Халқаро Пресс-клуб раиси

Рейтинг: -75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика