UZ

Сўнгги янгиликлар

03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  6 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  10 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  25 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  38 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  3 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  511 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3 23:54Расман: Антони Ла Лига клубига ўтди  3 22:50Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади  1 22:21Бундеслига. "Бавария" меҳмонда қийин ғалабага эришди, "Боруссия" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг ўйнади, "Лейпциг" ва "Байер" ўртасидаги ўйинда эса 4та гол урилди  1 22:14АПЛ. "Ливерпуль" ва "Борнмут"дан йирик ғалаба, "Арсенал", "Эвертон" ва "Ньюкасл" ҳам 3 очкога эга бўлди  5 21:42Педри "Барселона" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 21:06Муҳаммад Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида Анридан ўзиб кетди  4 20:14Палмер Ямални дунёдаги футбол вундеркинди деб атади  9

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши сессиясининг футболга таъсири ёхуд "Динамо"нинг 3та ғалабаси Янгиликлар

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши сессиясининг футболга таъсири ёхуд "Динамо"нинг 3та ғалабаси

Футбол миллионлар ўйини, халқни жипслаштирувчи айнан шу спорт тури ҳисобланади.
Ўзбек футболида ҳар бир минтақада футбол ўзига хос тарзда ривожланган, ўз анъана ва тарихи бор. Тошкент клублари муваффақиятида пойтахтнинг қудратли иқтисодий имкониятлари таъсир доирасига эга бўлса, ҳудудларда маҳаллий клуб ривожида вилоят раҳбарларининг футболга бўлган қизиқиши асосий аҳамиятга эга бўлиб келган.

Шу маънода Фарғонага Мирзажон Исломов раҳбарлик қилган пайтларда “Нефтчи” жамоаси юртимиз миқёсида оламшумул ютуқларга эга чиқиб, тўрт карра чемпионликка эришди. Кучли клуб сифатида шаклланди. Наманган футболининг юлдузли онлари вилоятга Бургутали Рапиғалиев ҳокимлик қилган даврга тўғри келиб, айнан ўша йиллар “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпиони, уч бора мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Ҳудди шундай мисолни Қашқадарёдан ҳам топа оламиз. Нуриддин Зайниев нефть ва газга бой бу вилоятни бошқарган пайтларда воҳанинг бир эмас, икки клуби – “Насаф” ва “Машъал” маҳаллий доирадаги муваффақиятли ўйинлари билан бирга ўзбек футболи довруғини озми-кўпми Осиё аренасида муносиб ҳимоя қила олди, десак муболаға бўлмайди.

Замон ўзгармоқда, энди бошқарувни жаҳон стандартларига ўтказишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Шундай экан, ҳозирги кунда нафақат маҳаллий раҳбарларнинг миллионлар ўйинига қизиқиши,  балки клубда футболни тушунган ва клубга садоқати баланд бўлган бошқарувчининг мавжуд бўлиши ҳам талаб этилмоқда.
 
Самарқанд футболида айнан шу  икки омилнинг уйғунлигини таъминлангани, “Динамо”нинг бугунги муваффақиятлари асоси бўлиб хизмат қилаётган тайин. Ўн кун ичида жамоанинг уч ғалабага эришиб, мусобақа жадвалини бошқариб тургани бунга ёрқин мисолдир. Уйғунлик нимадан иборат экан деб ўйлаган бўлишингиз табиий. Буни тушунтирадиган бўлсак, вилоят ва шаҳар ҳокимининг фуболга бўлган муносабати аъло даражадалигини нафақат клубдагилар, балки маҳаллий  мухлислар ҳам тасдиқлаб туришибди. Севимли жамоасига жон куйдирган ишқибоз эса ҳеч қачон алдамайди. Бунга қўшимча омил сифатида жамоа  бош менежери сифатида ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири Илҳом Шариповнинг иш олиб бораётганини таъкидлашни ўринли деб ҳисоблаймиз. Чунки Шарипов футболчилик пайтида ҳам майдонда жонкуярлиги билан ажралиб турарди. Шу сабаб у қаерда ўйнамасин, “Навбаҳор”дами, “Динамо”дами, кўпинча сардорлик боғичи билан майдонга тушган. Айнан  у каби мутахассислар нафақат Самарқанд, балки ўзбек футболига катта фойда бера олади.



3 март куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошқарган сессияда “Самарқанд вилоятида футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масалаларни кўриб чиқилди. Айнан йиғилиш ўтаётган онларда “Динамо” Бекободда “Металлург”ни икки тўп билан мағлуб этиб қайтди. Орадан беш кун ўтиб “динамо”чилар ўз майдонларида “Шўртан”ни  3:0 ҳисобида енгишди. Ғалабали юришнинг кульминацияси Тошкентда қайд этилди. Самарқандликлар “Пахтакор”ни сўнгги марта бундан 17 йил бурун, 2000 йилда сафарда мағлуб этишганди. Кеча улар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, “шерлар”ни бир тўп фарқи билан енгишди.  

Ўйиндан сўнг “Динамо” бош мураббийи Олег Тюлькин “ғалабадан сармаст бўлиб осмонга учиб кетмаймиз, бугунги ғалаба тарихда қолди, меҳнат қилишда давом этамиз”, дегани мухлисларга ўзига хос далда бўлгани табиий хол. Чунки жамоанинг тўлиқ йиғилганига ҳали бир ой ҳам бўлмади. Шундай бўлсада, уларнинг 10 кун ичида учта ғалабага эришишлари ажойиб натижадир. “

Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимиз ва раҳбариятимизга катта раҳмат! Биз ёшларимизга ишонишда ва мухлисларимизни хурсанд этишда давом этишга интиламиз” -  дейди мураббий.
 
Навбатдаги турда “Динамо” учун ҳақиқий синов бўлади. Чунки 31 март куни улар “Навбаҳор” меҳмони бўлишади. Бу ўйин ҳар икки томон учун катта аҳамиятга эга.  Наманган футболида ҳам мухлисларни қувонтирадиган бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани, қолаверса, мезбон бўлган ўйинларда наманганликлар унча-мунча жамоага очко бермасликларини кўпчилик яхши билади. Бундан ташқари, жамоада спорт директори сифатида футболимиз ёрқин юлдузларидан бири, муҳими маҳаллий мутахассис Анвар Солиев ишламоқда. Солиев ва Шарипов 1996 йилда “Навбаҳор” сафида, кейинчалик эса “Пахтакор” сафида бирга тўп суриб, кўп бор чемпионлик нашидасини суришган. Икки клуб мутасаддисининг ўзаро тўқнашуви  ўзига хос интрига касб этиши тайин.


Анвар Икромов


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика