UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   1 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  0 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  4 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3 00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  20 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  30 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  17 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  15 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  11 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  4 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим" Янгиликлар

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим"

Хабиб Нурмагомедов агар Англияда туғилганида ўзини футболчи бўларди, деб ҳисоблайди.

- Айтишларича, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Арсенал"ни қўллаб-қувватлайсиз... Аслида қайси бирига мухлислик қиласиз?

- "Бу ерда [Лондонда] ҳар хил одамлар – "Арсенал", "Челси", "Тоттенхем", "Манчестер" мухлислари кўп. Шунинг учун мен ўзимнинг Англиядаги севимли жамоам номини айтмайман.

Мен Англия Премьер-лигасини яхши кўришимни айтишим мумкин. Уни жуда яхши кўраман. Менга футбол ёқади ва умуман, футбол ММАдан анча яхши. Буни мен аввал ҳам айтганман ва доим айтаман. Одамлар буни била туриб "нега унда ММА жангчиси бўлгансиз?", деб сўрашади. Ростини айтсам, бу қандайдир бир тасодиф.

Бу менинг Доғистонда туғилиб ўсганим туфайли содир бўлган бўлса керак. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим. Мен футболни севаман. Мен Англияда бирон бир жамоани танламайман, шунчаки бу мамлакатда футболдан завқланаман. Агар бирон бир жамоа номини айтсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилинади", – деди UFC'нинг енгил вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони хайрия кечасида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика