UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди Янгиликлар

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун жамоавий дам олишга чиқдик

Олий лига 11-турига тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бугун эрталабки машғулотни Бўстондаги майдонда ўтказди. Машғулотдан сўнг бутун жамоа бирга шаҳар четидаги кўлга йўл олди ва куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиш билан ўтказди.


"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади


"Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Бугун жамоа аъзолари йиғилади. 6 июн куни "Қўқон-1912" Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" билан куч синашади. Дисквалификация муддати якунига етган ҳимоячи Жалил Кимсанов энди яна майдонга қайтади.


“Навбаҳор”: Жамоа эртага йиғилади


Қўқонликларга қарши баҳсдан сўнг футболчиларга дам берилганди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, жамоа аъзолари эртага Наманганда йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. Дисквалификация туфайли олдинги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмаган, Аъзам Алиев билан Дилшод Жабборов келаси турдан яна майдонга қайтади.


“Нефтчи”: Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лиганинг навбатдаги турида “Олмалиқ”ни қабул қилади.
Мурод Исмоилов шогирдлари бугун кундузги машғулотни Қиргулидаги базада ўтказишди. Кечки машғулот ҳам айнан Қиргулида бўлиб ўтади.

Жароҳат сабаб маълум вақт сафдан чиққан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Жавоҳир Расуловлар яна сафга қайтишди. Бундан ташқари, ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳам кейинги турда майдонга тушиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика