UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  1 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  11 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди Янгиликлар

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун жамоавий дам олишга чиқдик

Олий лига 11-турига тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бугун эрталабки машғулотни Бўстондаги майдонда ўтказди. Машғулотдан сўнг бутун жамоа бирга шаҳар четидаги кўлга йўл олди ва куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиш билан ўтказди.


"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади


"Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Бугун жамоа аъзолари йиғилади. 6 июн куни "Қўқон-1912" Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" билан куч синашади. Дисквалификация муддати якунига етган ҳимоячи Жалил Кимсанов энди яна майдонга қайтади.


“Навбаҳор”: Жамоа эртага йиғилади


Қўқонликларга қарши баҳсдан сўнг футболчиларга дам берилганди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, жамоа аъзолари эртага Наманганда йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. Дисквалификация туфайли олдинги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмаган, Аъзам Алиев билан Дилшод Жабборов келаси турдан яна майдонга қайтади.


“Нефтчи”: Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лиганинг навбатдаги турида “Олмалиқ”ни қабул қилади.
Мурод Исмоилов шогирдлари бугун кундузги машғулотни Қиргулидаги базада ўтказишди. Кечки машғулот ҳам айнан Қиргулида бўлиб ўтади.

Жароҳат сабаб маълум вақт сафдан чиққан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Жавоҳир Расуловлар яна сафга қайтишди. Бундан ташқари, ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳам кейинги турда майдонга тушиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика