Виллаш-Боаш: "Йигитларнинг кайфияти яхши"
28 фев 2017 11:47
Янгиликлар
Виллаш-Боаш: "Йигитларнинг кайфияти яхши"
"Эртага Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувимизни ўтказамиз. Йигитларнинг кайфияти яхши, чунки илк баҳсда ғалабага эришдик. Агар яна ғалаба қозонсак 6 очко чўнтакда бўлади.
"Вестер Сидней Уондерерз"нинг "Урава Редс"га қарши учрашувдаги мағлубиятини кўрдим, австралияликлар бу баҳсда аввалгисидан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилади. Улар 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, шу сабабли уларни менсимаслик катта хато бўлади. Биз бу учрашувда ғалабага эришишимиз керак.

Таркибда тажрибали футболчилар борлиги яхши, чунки улар вазиятларга тўғри баҳо бера олишади. Бахтимизга, қишки йиғинда ҳимоянинг турли усулларини қўллаб кўрдик ва сўнгги учрашувларда Вен Шенчао ҳамда Ван Жиажиени ҳимоя марказига қўйдик.
Баҳс олдидан тўғри қарор қабул қиламиз деган умиддаман" - дейди Андре Виллаш-Боаш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар