Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"
27 фев 21:57
Янгиликлар
Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Мавсум очилиши билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, чиройли тўқнашув гувоҳи бўлдик, кураш охиригача кечди. Футболчиларимни ёмон ўйин кўрсатди ёки ғалаба қозонишни исташмади деб айблай олмайман. Биз ҳам охиригача ҳаракат қилдик. Кийим алмаштириш хонасида ҳаммага илиқ гапларни айтдим. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Тўғри, баҳсни бироз ишончсиз бошладик. Бу нима билан боғлиқлигини ўрганиб чиқамиз. Спортда шундай: ҳаяжон ҳаммада бўлади. Бу энди биринчи тур. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ҳали омадимиз келади. Рақибни ғалаба билан табриклайман.
- "Қўқон-1912" жамоаси яхши таркибга эга эканлиги кўринди. Дарвозабондан тортиб ҳужумчиларгача - ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин бугунги ўйинда кўрдикки, ҳужумчилар тўғри ўйнай олмади. Бу нима билан боғлиқ?
- Эҳтимол, гол урмаганимиз учун бўлса керак, ҳужумчилар ўзини кўрсата олмагандек кўринган бўлиши мумкин. Аммо улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Менга қолса жамоани чизиқларга ажратмаган маъқул, футболни бутун жамоа ўйнайди. Ҳужумчиларимизда ҳам вазият бўлди, лекин тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда бир нечта имкониятга эга бўлдик. Бурчак тўплари тепдик, жарима зарбаларини амалга оширдик. Биз учун ким гол уришининг фарқи йўқ, муҳими ўша голни уриш. Туркиядаги йиғинимизда ҳамма ўзидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилди. Ўртоқлик ўйинларида бошқа чизиқ вакиллари ҳам тўп киритди. Бу борада кўнглим тўқ дея оламан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар