UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  109 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  0 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  4 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  10 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  16 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин Янгиликлар

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин

"Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга трансфери ҳал қилувчи палласида турибди.

Парижликлар футболчи вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Осимхен шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пули эвазига сотиб олинади. Виктор ва ПСЖ 4 йиллик шартнома имзолаши ҳамда форвард йилига 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шунингдек, нигериялик имиж ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва қатарлик ҳамкорлар билан қатор шартномалар тузади.

Осимхеннинг ПСЖга ўтиши анча осон амалга ошиши керак. Сабаби ҳар икки клуб раҳбарлари Нассер Ал Хелаифи ва Аурелио Де Лаурентис ўртасида яхши алоқалар мавжуд. Бироқ 25 ёшли ҳужумчи бўйича расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ. Маълум бўлишича, бу иш Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши эълон қилингач, дарҳол амалга оширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика