UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08"Пахтакор" - "Қизилқум". Таркиблар билан танишинг  0 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  4 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  1 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  6 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  7 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  8 14:33Финаллар куни  6 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  3 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  11 13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  4 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади. Финални ҳамюртимиз бошқаради  4

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин Янгиликлар

Виктор Осимхен ПСЖга ўтишга яқин

"Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга трансфери ҳал қилувчи палласида турибди.

Парижликлар футболчи вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Осимхен шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пули эвазига сотиб олинади. Виктор ва ПСЖ 4 йиллик шартнома имзолаши ҳамда форвард йилига 13 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шунингдек, нигериялик имиж ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва қатарлик ҳамкорлар билан қатор шартномалар тузади.

Осимхеннинг ПСЖга ўтиши анча осон амалга ошиши керак. Сабаби ҳар икки клуб раҳбарлари Нассер Ал Хелаифи ва Аурелио Де Лаурентис ўртасида яхши алоқалар мавжуд. Бироқ 25 ёшли ҳужумчи бўйича расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ. Маълум бўлишича, бу иш Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши эълон қилингач, дарҳол амалга оширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика