UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Футзал. 2-турга старт берилди  0 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  3 17:37Беллингем нимадан норози?  7 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  7 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  9 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  9 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  7 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  8 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2

Веско Стешевич: "Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Металлург" – "Юниред" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинга келсак, ўйинчиларимиз учрашув бошида ўзларига ўхшашмади. Ўйин бошида жуда ёмон ҳаракат қилдик. 25-дақиқадан кейин нимадир қилишни бошлашди. Гол киритдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтириш учун ўзгаришни амалга оширдик. Бироқ, икки марта ён чизиғидан сўнг голлар ўтказиб юбордик. Рақибга вазиятлар яратишга имкон бермаган бўлсак ҳам бугун очко йўқотдик. Бир неча ўйинчиларни алмаштирдик ва асосий таркиб футболчиларини туширдик. Бир неча вазиятлар яратдик, ўйинни ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ бундай бўлмади. 

- Нима сабабдан иккинчи таркибни майдонга туширдингиз?

- Биз барча ўйинчиларни кўздан кечиришни хоҳладик. Захирада бир неча ўйинчилар бор эди. Уларни майдонга туширдик. Бироқ иккита аутдан сўнг голлар ўтказиб юбордик. Бу ҳолатда албатта савол туғилади. 

- Оптимал таркибни аниқлаб олишингиз учун сизга қанча ўйин керак бўлади. Барибир янги мураббийсиз...

- Биз барча ўйинчиларни ўрганиб бўлдик. Иккита ўйинда ҳаммани кўздан кечириб бўлдим. Асосий таркиб ва асосийга яқин бўлган таркиб аллақачон аниқ. Гап фақат уларнинг формасида. Ғофуров жароҳат олгани яхши бўлмади. 

- Икки ўйиндан кейин ўзбек футболи ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам, ижобий фикрлар пайдо бўлди. Йигитлар кучли техник футбол ўйнашади. Масалан, бугунги рақибимизнинг Про лигадаги ўйинларини кузатганимда тўғриси хайрон қолдим. Уларнинг даражаси Суперлига клублариникидан унчалик ҳам фарқ қилмайди. 

- Испан мураббийидан кейин жамоада қандай ўйин услубини қурмоқчисиз?

- Мен ўзимдан олдинги мураббийнинг иши ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўша мураббий бир ярим йил жамоани бошқарган. Ўйинчилар олиб келган, жамоани қурган. Ҳозир кўп нарсани ўзгартириш қийин бўлади. Кичик ўзгаришлар қилишимиз мумкин, аммо "Металлург" ўз йўлида давом этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика