Вертонген фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
10 апр 2020 08:37
Янгиликлар
“Тоттенхэм”нинг 32 ёшли ҳимоячиси Ян Вертонген ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Футболчининг хизматларига “Интер”дан жиддий қизиқиш бор. Қайд этилишича, Милан клубига қишда айнан “шпорлар” сафидан бориб қўшилган Кристиан Эриксен Янга “Интер”га ўтишни тавсия қилган.
Бельгиялик футболчининг лондонликлар билан шартномаси июнда якунига етади.
Жорий мавсум Ян АПЛ доирасида 19 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар