Венгер УЕФА қоидаларига қарши чиқди
15 фев 2018 16:41
Янгиликлар
Венгер УЕФА қоидаларига қарши чиқди
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бир жамоада еврокубок ўйинида иштирок этган футболчи қишки трансфер ойнасидан сўнг ииккинчисида ўйнай олмаслиги ҳақидаги УЕФА қонунига қарши чиқди.
"Барча клублар гапимга қўшилса керак. Бу қоидани бекор қилиш керак. Агар ҳозирги трансфер нархларига қарайдиган бўлсак, мавсум ўртасида улар учун 50-60 млн. евро сарфлашмоқда. Бироқ футболчилар сиз учун еврокубокда ўйнай олмайди ва бундан маъно йўқ" - дейди Венгер.
Пьер-Эмерик Обамейянг қишки трансфер ойнасида Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Арсенал"га ўтди. Футболчи жорий мавсум немис клуби сафида Чемпионлар лигасида иштирок этди ва УЕФА қонунларига кўра, у "тўпчилар" футболчиси сифатида Европа лигаси баҳсларида қатнаша олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар