Артета қўрғони: "Арсенал"дан даҳшатли натижа!
04 фев 13:34
Янгиликлар
Артета қўрғони: "Арсенал"дан даҳшатли натижа!
Лондоннинг "Арсенал" клуби жорий мавсумда ҳимояланиш борасида барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.
Микель Артета шогирдлари Англия лига Кубоги ярим финалида "Челси" устидан қозонилган ғалаба (1:0) орқали мавсумдаги 20-қуруқ ўйинини ўтказишди.
Рақамлар нима дейди?
- Жорий мавсумда "канонирлар" барча мусобақаларда жами 38 та ўйинда майдонга тушишди.
- Ушбу учрашувларнинг роппа-роса 20 тасида рақиблар "Арсенал" дарвозасига йўл топа олишмади.
Микель Артета давридаги энг яхши кўрсаткич бундан икки мавсум аввал қайд этилган бўлиб, ўшанда лондонликлар 23 та ўйинда гол ўтказиб юборишмаган эди. Мавсум ҳали давом этаётганини инобатга олсак, "Арсенал" ўз рекордини янгилаши эҳтимоли жуда юқори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар