UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  10 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4

Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади" Янгиликлар

Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"

Ўзбекистон Суперкубогида "Насаф"дан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" дарвозабони Валижон Раҳимов фикрларини билдирди.

- Қизиқарли ўйин бўлди. Биттагина пенальти барчасини ҳал қилиб кетди. Балки ўйиндан кейин пенальтилар сериясини кўришимиз ҳам мумкин эди. "Насаф"ни ғалаба билан табриклаймиз.

- "Андижон" бугун ўзи истаган ўйинин кўрсатди десак бўладими?

- Эътибор берган бўлсангиз, "Насаф"да пенальтидан бошқа вазият бўлгани йўқ. Ўйин яхши кетаётганди, лекин пенальти ўзгартириб юборди. "Андижон" секин-секин ўз ўйинини топиб олишда давом этади.

- Стадионга келган мухлислар ҳақида.

- Мухлисларимиз учун кўпроқ ҳаракат қилмоқчи эдик, чунки улар узоқ йўл босиб келишганди. Бу сафар ўхшамади, кейинчалик уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда кичик танаффус бор. Бу жамоанинг фойдасига хизмат қиладими?

- Шунақа десак ҳам бўлади. Танаффус бизга фойда бўлиши керак. Нималар устида ишлашимизни тушуниб етиб, ўшаларни яхшилашимизни билиб оламиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика