UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Динамо" — "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйин намойиш эта олмадик, шу боис ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлим эса яхшироқ ўтди. Кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учраганимиз сабабли босим бор эди. Йигитлардан қийин ўйинда ҳисобда ортда бора туриб, вазиятни ўз томонимизга оғдиргани учун миннатдорман. "Металлург" яхши даражадаги жамоа. Биз уларнинг уюшқоқлик билан ўйнашини билардик. Улар ҳам аввалги баҳсларда очко йўқотиб, ғалаба учун майдонга тушганди. Умуман олганда, ғалаба илинжидаги икки жамоа тўқнашди. Бугун бизга омад кулиб боқди. 

- Бугун Хожимирзаев яхши ўйнади. Уни Кожо билан бирга асосий таркибда кутишимиз мумкинми ёки захира ўйинчиси бўлиб қолаверадими?

- Йўқ. Хожимирзаев яхши даражадаги тартибли футболчи. Шу боис, биз ҳар доим футболчиларга имкон берамиз.

- Фарруҳ Икромов нега майдонга туширилмади?

- Фарруҳ Хожимирзаев ва Кожо билан бир позицияда тўп тепади. Шу боис, у позиция учун курашиши керак. У ҳам жамоамиз лидерларидан бири ҳисобланади. 

- Кожо икки кун илгари терма жамоада ўйин ўтказганди. Уни майдонга тушишини ким кўпроқ истади: сизми ёки ўзими?

- Ҳа, у жамоамизга бугун қайтди ва тушлик пайти пайдо бўлди. Принцип жиҳатдан бу нормал ҳолат, агар у майдонга тушишни хоҳласа, нега имкон бермаслик берак? Асосийси, унда хоҳиш бор эди. 

- Эшитимизга қараганда, сўнгги уч мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан сизга охирги имконият берилган экан. Бу тўғрими?

- Билмадим, бу гапни сизга ким айтган, мен бу ҳақда билмайман. Лекин футболда ҳар қандай мураббийнинг тақдири шундай. Раҳбарият сиздан натижа талаб қилади. Бу нормал ҳодиса. Мен бу ҳолатга тушиши мумкин бўлган биринчи ёки охирги одам эмасман. Бунинг ажабланарли жойи йўқ.

- "Динамо" футболчиларининг майдонда бир-бирини тушунишида жиддий муаммо мавжуд. Бугунги ғалабадан сўнг клуб раҳбарияти билан гаплашиб олиш имконияти пайдо бўлгандир.

- Муаммолар мендан олдин ҳам мавжуд эди ва ҳал қилинмаган. Бу савол мен учун эмасдир. Бизда майдон, ҳатто машғулот ўтказадиган ўйингоҳлар билан боғлиқ муаммолар бор.

- Бу, эҳтимол, жисмоний ҳолат билан боғлиқдир...

- Албатта, биз уч ўйин ютқаздик, аммо индамадим. Чунки бу баҳонага ўхшаб кетарди. Афсуски, муаммо бор. Аммо ишончим комилки, вилоят ҳокими футболга катта эътибор қаратади ва муаммоларни ҳал қилади. Самарқанд — туристик шаҳар ва принцип жиҳатдан, иккинчи пойтахт ҳисобланади. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак. Шунчаки қуйи лигага тушиб, яна юқори лигага кўтариладиган жамоа бўлмаслиги лозим. Бу йил ўз олдимизга жиддий мақсадлар қўйганмиз. Умид қиламаник, вазифани уддалай оламиз. Аммо муаммолар ҳал қилиниши керак.

- Бугунги камбэк келгуси ўйинларга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин?

- Футболда бундай ҳолатлар ўзгарувчан бўлади. Буни вақт кўрсатади, лекин ҳар бир ўйинга финалга чиққандек тайёргарлик кўришимиз керак. Айтмоқчиманки, бир неча турдан сўнг кимнинг кимлиги равшан бўлади. Аммо барча жамоалар бир хил имкониятга эга. Ҳар бири ғалаба қозониши ва ютқазиши мумкин. Эҳтимол, лидер пайдо бўлиши мумкин, масалан, "Насаф", чунки уларда тизимли мактаб мавжуд ва барқарор таркибга эга. Шу боис, "Насаф" стабиллиги билан бошқалардан ажралиб туради, қолганлар эса бир-биридан фарқ қилади.

- Нега Абрамов самарқандлик ўйинчиларни ўйнатмайди? Масалан, Дамир Темиров таркибга қайтган, аммо унга имкон берилмади ҳатто бугун қайдномага ҳам киритилмади. 

- Биз маҳаллий футболчиларга ишонамиз. Темиров икки кун олдин умумий гуруҳ машғулотларида жароҳат олган. Шу боис, у қайдномага киритилмади. Аввал таркибда самарқандликлар кўп бўлган. Аммо футбол шундай нарсаки, бу сизнинг яшаш жойингизга боғлиқ эмас, шу боис рақобатда енгиб чиқиш керак. Рақобатда енгиб чиқсангиз, марра сизники. Воҳиджон Оқбўтаев бугун ўйнади, аммо маҳаллий мухлислар уни захирага олишни талаб қилиб ҳайқиришди. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика