UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  7 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 20:00Про лига. "Машъал" "Олимпик-MobiUz" билан баҳс юритмоқда, қолган ўйинлар якунланди  5 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  26 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  5 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  7 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   3 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  11

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман"

Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу рақибга қарши ўйинда ўз режамиз бор эди ва йигитларга кўрсатмаларни бажаришгани учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, рақиблар деярли ҳар ўйинда дарвозамиз томон пенальти тепишмоқда, бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳозирги вазиятда нима дейишни ҳам билмайман. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, имкон даражамизда ўйин намойиш этаяпмиз.

Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан кейин натижани сақлаб қололмаётганимиз ҳам таркибдаги муаммоларга тақалади. Чунки таркибда йўқотишлар ҳаддан зиёд кўп. Бу ҳақда гапирсам, баҳонадек кўриниши мумкин. Ўйиндан ҳаммаси кўриниб турибди, захирамиз ҳам айтарли катта эмас.

Дебютантлар? Ҳа, бугун жамоамизнинг ўринбосарлар сафида бўлган 4 нафар ёш ўйинчини асосий таркибга туширишга қарор қилдим ва улар ёмон ўйнашмади. Уларга имконият беришдан қўрқмайман. Бу ёш маҳаллий ўйинчилар - "Динамо"нинг келажаги. Ёшлар дастлабки ўйинда томошабинлар олдида ҳаяжонланишгандир, аммо кейинги баҳслардан ўз кучларига кўпроқ ишона бошлайдилар. Таркибимизда ҳали яна иқтидорли ёш ўйинчилар бор, бугун улардан бирини майдонга туширмадим. Эҳтимол кейинги ўйинларда уни ҳам асосий таркибда кўришингиз мумкин.

Мавсум якунига қадар ҳам таркибда ротация бўлади, чунки жароҳат олган ёки бетоб ўйинчиларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Фаолиятимда таркиб масаласида ҳеч қачон ҳозиргидек муаммога дуч келмаганман. Шунга қарамай, вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз, - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика