UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  2 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  3 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  6 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  23 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев Янгиликлар

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва терма жамоанинг муваффақиятсизлигида мураббийнинг ўрнига изоҳ берди.

— Мураббийда Саудия Арабистони билан ўйинга тайёрланиш учун 1 йил вақт бўлди. У охирги 3 та тур марказлаштарилиганини баҳона қилмасин. Биз арабларга Тошкентда ютқазгандик, Ар-Риёдга боришимиз аниқ эди. Фақат Сингапур билан ўйинимиз ҳам ўша ёққа кўчди. Саудия билан ўйинга 1 йил тайёрланди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кўргани борди. Хуллас, 1 йил ўша ўйинга тайёрланди. Лекин, 1 кун қолганда хонасига кимдир кириб, ҳимояда ўйнамоқчилигини айтган экан, рози бўлибди. Бу кулгили!

Мен ўша куни фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида терма жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшган, миллионларни таклиф қилишганида ҳам "Пахтакор"ни оғир кунларида ташлаб кетмаган. Ўша куни шунақа ҳолат юзага келди, у ҳам фаолиятини якунлади. Ичидан нималар ўтгани ўзига аён.

Мураббий 1 йил давомида нимага тайёрланди, агар футболчининг гапи билан тактика танласа? Бу кулгили!

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика