UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Неймар четлатилди  1 10:00«Ал Аҳли» ТОП мураббий билан келишувга эришди  1 09:27Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди  1 08:55«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда  1 08:24«Насаф»га украиналик легионер келмоқда  5 08:06Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз  1 07:37Бугун U-20 терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради  1 07:00Испания Кубоги. "Реал" қўшимча бўлимларда ғалабага эришди, Эндрикдан дубл  43 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  22 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  5 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  35 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  16 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  8 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3

"Uzbekistan is a tough team" Янгиликлар

"Uzbekistan is a tough team"

Осиё Кубогида эканлигимизда терма жамоамиз ҳақида кўп илиқ фикрларни эшитдик.

Четга чиққанда хорижлик мураббийлар, журналистлар ва мухлисларнинг Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрини билишга қизиқаман. Одамлар бизнинг терма жамоа ҳақида қандай фикрда экан деган хаёл асло тинчлик бермайди. 

БААда ўтказилган Осиё Кубоги муносабати билан 20 кунча шу мамлакатда истиқомат қилдик. Бу орада терма жамоамиз тўртта ўйин ўтказиб, 1/8 финалдан ортга қайтди. Ҳар бир учрашувни турли ўйин услубига эга жамоаларга қарши ўтказдик: Уммон, Туркманистон, Япония ва Австралия. Биз билан ўйнаган Япония эртага финалда ҳам баҳс боради. 

Бу жамоа ҳақиқатан кучли экан. Йўқса ярим финалда Эронни 3:0 ҳисобида мағлуб этишнинг ўзи бўладими. Бизни мусобақадан чиқариб юборган Австралия ҳам ўзига яраша кучли эди. Австралиянинг БААга ютқазиб қўйгани, БААнинг Австралиядан ҳам кучли эканини англатмайди. Негаки ярим финалда БААга ҳақиқий баҳони Қатар бериб бўлди.

Шунчаки Австралияга қарши баҳсда бизнинг, БААга қарши баҳсда эса Австралиянинг омади келмади. Қисқа муддатли турнирга Қатар яхши тайёргарлик кўрибди. Лекин узоқ давом этадиган саралаш ўйинларида Қатардан нимадир кутиш қийин. Уларнинг бахтига Қатар навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбон бўлгани учун саралаш босқичида иштирок этмайди. 

Хуллас четга чиққандан кейин ким билан гаплашмай, ҳамма терма жамоамиз ҳақида бир гапни айтади: "Uzbekistan is a tough team". Яъни, Ўзбекистон - қаттиқ жамоа. Аслида ҳам шундайми? Осиё Кубогида биз билан ўйинларда Уммон ва Австралиянинг қийналганини кўрдик. Туркманистон шундоқ ҳам кучсиз эди, Япония эса маҳорат эвазига зафар қучди. Аслида-ку, японларга фарқи йўқ экан: босим бўлса-бўлмаса бир хил ўйнайверади. 

Япониянинг яна бир устун жиҳати, захирадан ким тушмасин худди асосий таркибда ўйнаб юргандек бемалол киришиб кетади. Мослашиш учун вақт қидирмайди. Биз билан ўйинда бу жамоа 10 нафар футболчисини ўзгартирди, лекин японлар ўша-ўша: биринчи таркибми, иккинчи таркибми, қоғоздаги фамилияга қарамагунча билиб бўлмайди. Яхшиси тенг кучли иккита таркиб дея қолган маъқул. 

Четда араблар, кореяликлар, японлар, ҳатто Австралия ҳам терма жамоамизга ҳурмат билан қарайди. Уларнинг наздида Ўзбекистон Осиёда исталган жамоани ютиб қўйиши мумкин. Мен биринчи бор мана шу Осиё Кубогида кўрдим: Австралиянинг биздан қанчалик хавотирга тушганини. Фақат кучлиларни енгиш учун бизга айрим жиҳатлар етишмаяпти. 

Купер биринчи навбатда жамоани уйғота билиши керак. Японияга биринчи бўлиб гол урдикми, ҳисобни сақлаб қолишни ўргатиши лозим. Битта чиройли гол уриб кейин иккита ўтказгандан нима фойда. Агар жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари муваффақиятли кечишини хоҳласак, Эктор Купер 90 дақиқа тиним билмайдиган курашадиган жамоани шакллантириши шарт. Таркибга кимни чақиради, қайси тактикани қўллайди, бу унинг иши, лекин биз майдонда курашувчан жамоани кўришни хоҳлаймиз. 

Ўзбекистон қаттиқ жамоа эканига чет элликлар ишониб бўлди, энди ўзимиз ҳам бунга шубҳа қилмайлик. Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эса ҳозирдан бошлаш керак. Терма жамоамиз Осиё Кубогида қатнашиб келганидан кейин яна жим бўлиб кетишини хоҳламаймиз. 

Олдинда 18-26 мартда ФИФА кунлари кутиб турибди. Япония ҳали финалда ўйнамай туриб, март ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишини маълум қилди. Бизда эса ҳозирча жимлик. Бу ўринда тезроқ йиллик режани тасдиқлаб (балки тасдиқлангандир), шу асосда ишни давом эттириш керак деб ўйлаймиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика