UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  2 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  4 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

Урганчда хотира турнири Янгиликлар

Урганчда хотира турнири

Яна бир неча кундан сўнг юртимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик тўйи кенг нишонланади.
Айни дамда жойларда қутлуғ санага бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилган Хоразм вилояти футболида муносиб из қолдирган Азизбек Юсуповнинг хотира турнири ана шулар жумласига киради.
  
Айтиш жоизки, А. Юсупов вақтида урганчнинг “Автомобилчи” жамоаси сафида вилоят чемпиони бўлганди. Кейинчалик, Урганч туманининг “Тадбиркор” жамоаси таркибида биринчи лига ўйинларида тўп сурди. Эндигина ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олаётган бир пайтда тақдир тақозаси  билан бевақт ёруғ оламдан кўз юмди.

Ушбу хотира турнирида воҳанинг 2001 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан ташкил топган ўнта жамоаси ўзаро баҳс юритди.

Ярим финал
“БЎСМ-2” – “Наврўз” – 2:1,
“Локомотив-ЖСК” – “Пахтакор” - 0:1.

3-ўрин учун

“Наврўз” –“Локомотив-ЖСК” –0:0(пен. 3:1)

Финал

“БЎСМ-2” –“Пахтакор” - 2:1

Турнирнинг “Энг яхши ўйинчилари” номига Азиз Эгамберганов(дарвозабон, “Наврўз”), Отабек Бахтиёров(ҳимоячи, “Локомотив-ЖСК”), Ҳабибулла Матёқубов(ярим ҳимоячи, “Пахтакор”), Азизбек Баҳромов(ҳужумчи, “БЎСМ-2”), Шихназар Эркабоев(тўпурар, “БЎСМ-2”) ва Жамшид Матқурбонов(чиройли гол муаллифи, “Пахтакор”)лар сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан фахрий ёрлиқ, медаль ва  совғалар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика