UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  4 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  9 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168

Уммонга қарши таркиб эътирозингизга сабаб бўлдими? Янгиликлар

Уммонга қарши таркиб эътирозингизга сабаб бўлдими?

Уммон билан бўлиб ўтадиган ўйинга чақирилган баъзи футболчилар ўқувчиларнинг эътирозларига сабаб бўляпти.
Аслида эътироз ўринлими? Мана шундай вазиятларда англашилмовчиликларга ойдинлик киритиш бизнинг вазифамизга киради.

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни бошланадиган Осиё ўйинларида Миржалол Қосимов олдига чемпионлик вазифа этиб қўйилди. Афсуски 1991 йилда таваллуд топган футболчиларимиз сентябрь ойига қадар биронта йиғин ўтказа олмайдилар. Боиси бу таркибнинг барча аъзолари олий лига жамоаларининг асосий таркибида тўп тепятилар. Ҳар қандай йиғиндан,  битта ўйин яхши. Шундай экан уларни йиғишдан наф йўқ. Клублар эса футболчиларини хориж йиғинига бериб юборишни исташмайди. Чунки МТЖдан бошқа ҳар қандай терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун ФИФА куни қоидаси мавжуд эмас.

Бундай пайтда Қосимов олдида биргина имконият қолади. Сентябрь ойига қадар ўтказилинадиган МТЖ йиғинлари ҳудди Уммонга қарши ўйин каби кенгайтирилган таркибда ўтказиш. Айнан шу сабаб, Наврўз Олимов, Азим Аҳмедов,  Сардор Собирхўжаев, Ҳусниддин Ғофуров ва Шаҳзодбек Нурматов каби футболчилар МТЖ йиғинига жалб этилдилар. Бу футболчилар яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишларини инобатга олсак, уларни катталар ичида тажриба тўплашлари ўта муҳим.

Терма жамоага жалб қилинган футболчилар ичида, қуйидагилар Осиё ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишлари мумкин:
Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Бобур Йўлдошев («Локомотив)
Владимир Козак («Пахтакор»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Ҳусниддин Ғофуров («Явор» Сербия)
Наврўз Олимов («Қизилқум»)
Шаҳзодбек Нурматов («Металлург»)

Осиё ўйинларида 20та футболчини қайдномадан ўтишини инобатга олсак ва улардан 13 нафари МТЖ сафида тайёргарлик олиб бориши, бизнинг муваффақиятмизга пойдевор бўлиб хизмат қилиш мумкин. Албатта бу шахсий фикр, лекин мураббийлар штабини ҳам бунданг бошқа ҳеч қандай имконияти йўқ.

Қоидага кўра МТЖ сафида 1991 йилдан аввал туғилган уч нафар футболчи Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин.  Бу уч футболчининг биронтаси ҳам легионер бўлмаслиги мумкин. Боиси бу пайтда хориж чемпионатлари энди бошланган бўлади.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика