UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:15РПЛ. Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қиладиган "Рубин" Москвада "Спартак" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  5 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   9 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  39 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади" Янгиликлар

"Кержаков "Истиқлол" билан музокара ўтказди, аммо клуб Лазаревични танлади"

"Қизилқум" клуби собиқ устози Тожикистоннинг "Истиқлол" клубида иш бошлайди.

"Никола Лазаревич - "Истиқлол" бош мураббийи бўлади. У клубга икки нафар сербиялик ёрдамчиси билан келади. "Истиқлол"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Дмитрий Тяпушкин ўз лавозимида қолади. Тожикистонлик собиқ футболчи Дилшод Восиев ҳам унинг мураббийлар штабига киради. Лазаревич Ўзбекистонда "Қизилқум" клубидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.




"Истиқлол" клуби шорт-листида бир қатор мураббийлар бор эди. Булар: "Пахтакор" собиқ устози Славче Войнески, сербиялик Милан Миланович ҳамда россиялик собиқ ҳужумчи Александр Кержаков.

Маълумот учун, Александр Кержаков бўйича музокараларни ўзбекистонлик футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев олиб борган. Мирзаев россиялик собиқ футболчи билан анча йиллардан буён яхши таниш экан. Кержаков Ўзбекистон Суперлигаси билан таққослаганда ўртача ойликка ишлашга рози бўлаётганди. Аммо "Истиқлол" раҳбарияти ўз вақтида Тожикистон чемпионатида ишлаш тажрибасига эга бўлган Лазаревич номзодида тўхтади. Кержаков ҳозирча ҳеч бир клубда иш бошламади ва оиласи билан Францияга дам олиш учун учиб кетди", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика