UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  4 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" Янгиликлар

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"

Малайзия олимпия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчимиз Улуғбек Ҳошимов учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барча ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизни қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Дастлабки учрашув қийин кечиши аниқ эди. Муҳими биз ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Мақсадимиз кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш.

- Бош мураббий сизга иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ушбу таркибда рақобат жуда кучли. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бош мураббийнинг қарори ҳар доим тўғри бўлиб чиқади. Ротация қилинмаса рақобат бўлмайди. Ҳозирги таркибда 3-4 ҳужумчи бор. Барча ҳужумчилар асосий таркибдан жой олиш учун курашишмоқда. Рақобат бўлмаса ривожланиш бўлмайди.

- Жорий мавсум "Сурхон" жамоасига кўчиб ўтдингиз. Янги жамоангиз ҳақида нималар дея оласиз? "Сурхон" жамоаси мавсумни ёмон бошлади, аммо кейинчалик вазиятни ўнглаб олди?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Дастлабки турларда мағлубиятга учрадик, бироқ футболчилар билан вазиятни тўғирлаш кераклиги ҳақида келишиб олдик ва ўйинимизни яхшилаб олдик. Ғалабалар секин-асталик билан келмоқда. "Сурхон" буёғига натижаларини яхшилаб боради.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика