UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  24 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги ходимларга ва телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Шахсан ўзимга баҳс манзур келди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Ҳар бир жамоа майдонга чиқишдан олдин рақибини ўрганади. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилади. "Қизилқум"ни ҳам ўйинини кўриб чиққандик. Рақиб ҳам бизни ўргангани табиий. Жасур Ҳасановни захирада қолиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У тўққиз кун ичида учта учрашувда майдонга тушди. Ҳар бир учрашувда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ҳам дердим бу - футбол. Ваҳимага ҳожат йўқ.

Элёр Орифов қандай жароҳат олганини кўрмай қолдим. Барчасини тиббий кўрикдан ўтганидан кейин биламиз. Умид қиламанки, икки ҳафталарда сафга қайтади.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришни истагандик. Лекин, тўғриси ҳозир қўл остимда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу таркибни сақлаб қолиб ёшларни жалб қиламиз.

Нима учун иккинчи рестартдан кейин натижаларимиз пасайиб кетди? Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик деб ўйлайман. "Насаф"га мағлуб бўлдик, "Бунёдкор" билан 3:3 дуранг ўйнадик. Ўйидан-ўйинга кучайиб борамиз. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика